Эълонлар

16.09.2016 - 10:13

Ҳурматли муаллифлар,

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журналига топшириладиган илмий мақолалар фақат электрон почта орқали қабул қилинади.

Илмий мақолаларни (мақолага берилган тақризнинг PDF вариантини ҳам) журналга мақолаларни тақдим этиш шартлари  рукнида келтирилган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда расмийлаштириб [email protected] электрон почта орқали юборишингизни сўраймиз.

24.06.2016 - 18:26

Ҳурматли муаллифлар,

2016 йилнинг 27 июнидан бошлаб 2016 йилнинг 1 сентябирга қадар “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журналига топшириладиган илмий мақолалар фақат электрон почта орқали қабул қилинади.

Илмий мақолаларни (мақолага берилган тақризнинг PDF вариантини ҳам) журналга мақолаларни тақдим этиш шартлари рукнида келтирилган талабларга мос равишда расмийлаштириб [email protected] электрон почта орқали юборишингизни сўраймиз.

14.03.2016 - 15:21

Жорий йилнинг 9 март куни "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Васийлик кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65 сонли мажлис баёни хамда мазкур баён билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури"нинг "Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёкараш, ва чуқур билимларга эга ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш" борасидаги II-йуналишининг 23-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Республика хаётининг

09.04.2014 - 00:56

Ҳурматли профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган ёш олимлар. Сизга шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Таълим муаммолари” илмий-услубий журнали фаолият олиб бормоқда. Ушбу журнал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг фан доктори даражасини ҳимоя қилиш учун белгиланган журналлар рўйхатига киритилган.

Шу муносабат билан, Сизни “Таълим муаммолари” илмий-услубий журналига ўз илмий мақолаларингиз билан иштирок этишга тавсия этамиз.

 

03.12.2013 - 11:16

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттстациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти ҳамкорлигида ҳар ойда бир марта доимий ҳаракатдаги Муаммоли илмий семинар ташкил этилмоқда.

14.05.2012 - 12:15

2012 йилнинг 12 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта илмий-ходим-изланувчилари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларининг навбатдаги илмий семинари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги “Макроиқтисодий прогнозлаштириш” бўлими бошлиғи и.ф.н. Я.Ш. Файзуллаев иштирок этди.

11.05.2012 - 20:17

2012 йил 11 майда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро туризм” факультети иқтидорли талабалари учун “Understanding wine” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Илмий семинарда университет Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Г.И. Малашина, “Халқаро туризм” факультети декан муовини Н.Р. Ражабов, “Сервис” кафедраси мудири, доц. О.Х. Хамидов, “Туризм” кафедраси мудири, доц. З.Ж. Адылова ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

04.05.2012 - 21:18

Билимга чанқоқ, интеллектуал ёш авлодни тарбиялаш уларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш мақсадида “Иқтисодиёт” факультетида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2012 йилнинг 3 май куни Тошкент давлат юридик институтида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг роли” мавзусида иқтидорли талабалар илмий баҳс – мунозараси ташкил этилди.

04.05.2012 - 21:15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 апрелдаги № 59 сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар V Республика ярмаркаси”нинг очилиши бўлиб ўтди. Ушбу ярмаркада Тошкент давлат  иқтисодиёт университети ҳам 30 дан ортиқ лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

01.05.2012 - 21:27

2012 йил 1 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Иқтисодий тарих”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Фалсафа”, “Иқтисодий ҳуқуқ” кафедралари ҳамкорлигида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг иқтисодий омиллари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Pages