Эълонлар

01.05.2012 - 20:54

2012 йил 28 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети “Иқтидорли талабалар клуби”нинг “Дипломатик этикет” мавзусида иқтидорли талабалар илмий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ТДИУ Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Г. Малашина, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети декани Ў. Эшбоев, декан муовини Х. Хасанов, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири Р. Холбеков, “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси мудири Б. Хасанов ҳамда факультет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

30.04.2012 - 11:28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.07.08 йилдаги № ПҚ-916 «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори асосида ташкил қилиниб келинаётган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” республика ярмаркасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети охирги йилларда фаол қатнашиб келмоқда.

V Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика  ярмаркасида самарали иштирок этиш учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети 27 та ғоя, технология ва лойиҳаларни тақдим қилмоқда.

28.04.2012 - 10:40

2012 йил 27 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Статистика” кафедрасининг “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни статистик таҳлил қилиш орқали иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш” мавзусида илмий-услубий семинари бўлиб ўтди.                 

Семинарда ТДИУ Илмий ва ИПК тайёрлаш бўлими бошлиғи Г.Малашина, “Ахборот технологиялари ва статистика” факультети декани О. Рихсимбаев, декан муовини О.Умаров, “Статистика” кафедраси мудири А. Аюбжонов, илмий раҳбар сифатида катта ўқитувчи Г. Яминова ва факультет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.

27.04.2012 - 16:24

Бир неча йиллардан бери Тошкент давлат иқтисодиёт университети Донецк туризм бизнеси институти билан ўзаро ҳамкорликда талабаларнинг халқаро илмий-амалий анжумани ўтказиб келинади.  2012 йил 19-20 апрель кунлари университет ректорининг буйруғи билан “Халқаро туризм” факультетининг бир гуруҳ талабалари Донецк шаҳрида ўтказилган “Саноат туризми: муаммолар ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ХIV халқаро илмий-амалий анжуманида иштирок этдилар.

26.04.2012 - 21:06

2012 йил 25 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Макроиқтисодиёт”, “Иқтисодиёт назарияси”, “Саноат иқтисодиёти” кафедралари ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш йўллари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

25.04.2012 - 21:51

2012 йил 25 - апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларини ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамкорлигида “Миллий иқтисодиётни инновациялар асосида ривожлантиришнинг институционал муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

24.04.2012 - 21:08

Таиров Дилшод Октамович 1989 йил 27 августда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” факультети 3-босқич талабаси. Ўқишда юқори зафарларга эришиш қаторида 2012 йил 20 апрелда Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган “Ёш интеллектуалларни қўллаб-қувватлаш танлови” ғолиби бўлди. Мазкур танловда ёш иқтидорли талабалардан сиёсий тадқиқотчилар майдончасини шакллантириш кўзда тутилган. Бугунги кунда Дилшод Таиров миллий инновацион тизим барпо этишнинг муаммолари мавзусида илмий иш олиб бормоқда.  

 

21.04.2012 - 15:03

Мамадхонов Сардорхон Султонхон ўғли 1993 йил 3 мартда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 1-курс талабаси.  Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, 2012 йилда ОАТ “Алоқабанк” томонидан ўтказилган “Бизнес режа” танловида ўзининг бизнес режаси билан иштирок этиб танлов ғолиби бўлди ва ОАТ “Алоқабанк” томонидан “Имтиёзли кредит олиш ва кичик бизнесни молиявий рағбатлантириш” сертификати билан тақдирланди.

20.04.2012 - 18:59

2012 йил 20 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Магистратура бўлимида фаолият юритаётган “Ёш олимлар кенгаши” томонидан ташкил этилган навбатдаги Баҳс-мунозара йиғилиши бўлиб ўтди.               

Баҳс-мунозара йиғилишида университет Магистратура бўлими бошлиғи доц. Р.Хакимов, “Ахборот технологиялар маркази” директори доц. А. Қобулов, университет “Ёш олимлар кенгаши” раиси проф. Д.Қосимова, “Саноат иқтисодиёти” кафедраси мудири проф. Б.Салимов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этдилар.

19.04.2012 - 19:35

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида мутахассислик ва умумтаълим фанлари бўйича билимга чанқоқ, иқтидорли, қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, улардаги ижодий изланишларни рўёбга чиқаришда турли танловлар ва фан олимпиадалари алоҳида ўрин тутади.

Pages