Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 апрелдаги № 59 сонли баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар V Республика ярмаркаси”нинг очилиши бўлиб ўтди. Ушбу ярмаркада Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳам 30 дан ортиқ лойиҳалари билан иштирок этмоқда. Жумладан, “Контингент” автоматлаштирилган ахборот тизими, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали, «Учёт грузоперевозок и расхода топлива» автоматлаштирилган ахборот тизими ва бошқалар.