1.Илмий мақолалар электрон журналнинг “Мақолани тақдим этиш шартлари” рукнида келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилгандан кейин чоп этишга тақдим қилинади. Илмий мақоланинг Ms Word шаклини [email protected] электрон почта манзилига юбориш керак.
2.Электрон илмий журналда чоп этиш учун тақдим қилинган илмий мақолалар журнал таҳририяти томонидан йўналишлар кесимида масъул соҳа мутахассисларига экспертиза учун берилади. Ижобий тақриз берилган илмий мақолалар таҳририятга келиб тушиш тартиби бўйича электрон илмий журнал сонларида кетма-кетликда чоп этилиб борилади. Ҳар бир сон жуфт ойнинг охирги ҳафтасида журнал сайтига юкланади.
3.Тақризда жиддий камчиликлар кўрсатилган илмий мақолалар уларнинг муаллифларига қайтадан кўриб чиқиш учун қайтариб берилади. Журнал илмий йўналишларига мос келмайдиган илмий мақолалар чоп этилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди.
4.Илмий мақолалар муаллифларининг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикасининг 20.07.06 йилда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонун асосида ҳимояланади.