Жорий йилнинг 9 март куни "Камолот" ёшлар ижтимоий харакати Васийлик кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65 сонли мажлис баёни хамда мазкур баён билан тасдикланган “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури"нинг "Юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёкараш, ва чуқур билимларга эга ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш" борасидаги II-йуналишининг 23-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда Республика хаётининг хар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантиришга ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларга қизиқишларини қуллаб-қувватлаш, уларда ижодий тафаккур ва яратувчанлик қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий Кенгашининг 2016 йил 8 февралдаги 7-қ/қ, 2/2, 1, 2-06с, 3-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўртасида Республика “Инновацион ғоялар” республика кўрик танловининг университет босқичи ўтказилди.
Танловда илмий ишлар бўйича проректор К.Ахмеджанов сўзга чиқиб, ушбу кўрик танловнинг асосий мақсади ёшларни илмий ижодкорликка кенг жалб этиш, уларнинг қобилияти ва иқтидорларини аниқлаш, илмий тадқиқот фаолиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш ва илмий-ижодий фаолиятларини қўллаб-қувватлашдан иборат эканлигини айтиб ўтди..
Университет миқёсида ўтказилган “Инновацион ғоялар” республика кўрик танловида барча ихтисосликлар бўйича ёш олим-лар, иқтидорли талабалар фаол иштирок этди. Танловда йўналиш-лар бўйича ёш олимлар, иқтидорли магистр ҳамда талабалардан жами 20 та инновацион ишланма муҳокама этилди.
Инновацион ишланмаларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларини ривожлантириш, турли тармоқ ва соҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини самарали ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар асосий ўрин эгаллади.
Кўрик-танловда қатнашаёт-ган инновацион ишланмаларни экспертизадан ўтказиш учун юқори малакали соҳа мутахас-сислари ва тажрибали профессор-ўқитувчилардан шакллантирил-ган эксперт гуруҳлари томонидан барча ишланмалар муносиб баҳоланди ва танлов шартлари асосида тегишли хулосалар берилди. Жумладан, университет тадқиқотчилари Ш. Джонадилов “Э-Деканат” автоматлаштирилган иш жойи, талабалар Х. Юсуповнинг “Megabayt qo’ng’iroq” [Call Megabytes], А. Козимжоновнинг “Skidka.uz”, М. Садуллаевнинг “Tamaddi.uz” ВЕБ порталларини яратиш лойиҳалари ўз долзарблиги ва амалий аҳамиятининг юқорлиги билан баҳоланди.
Энг муносиб баҳоланган Ташқи иқтисодий фаолият кафедрасининг мустақил тадқиқотчиси Ж. Имомовнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича он-лайн консалтинг WEB портали ишланмаси кўрик танловнинг кейинги босқичларида иштирок этиш учун тавсия этилди.
Муаллиф: М. Абдуллаев