2012 йил 11 майда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Халқаро туризм” факультети иқтидорли талабалари учун “Understanding wine” мавзусида илмий семинар ўтказилди.
Илмий семинарда университет Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Г.И. Малашина, “Халқаро туризм” факультети декан муовини Н.Р. Ражабов, “Сервис” кафедраси мудири, доц. О.Х. Хамидов, “Туризм” кафедраси мудири, доц. З.Ж. Адылова ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Семинарни “Халқаро туризм” факультети декан муовини Н.Р. Ражабов кириш сўзи билан очиб, семинар қатнашчиларини қутлади ва сўзни “Сервис” кафедраси мудири, доц. О.Х. Хамидовга берди. Доц. О.Х. Хамидов туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил гапириб ўтди ва семинар ишига омад тилади.
Семинар мавзусида “Туризм ва меҳмонхона хўжалиги” таълим йўналиши талабаси 3-курс, ТС-52-гуруҳ талабаси Д. Хусанов маъруза қилди.
Д. Хусанов маърузасида кўплаб қизиқарли маълумотларни айтиб ўтди.
Семинар мавзуси қизиқарлилиги билан иштирокчиларда улкан таассурот қолдирди.