2012 йил “Алоқабанк” томонидан ўтказилган “Бизнес режа” танлови ғолиби

Мамадхонов Сардорхон Султонхон ўғли 1993 йил 3 мартда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 1-курс талабаси.  Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, 2012 йилда ОАТ “Алоқабанк” томонидан ўтказилган “Бизнес режа” танловида ўзининг бизнес режаси билан иштирок этиб танлов ғолиби бўлди ва ОАТ “Алоқабанк” томонидан “Имтиёзли кредит олиш ва кичик бизнесни молиявий рағбатлантириш” сертификати билан тақдирланди.

Мамадхонов Сардорхон шу кунларда янги бизнес режалар ишлаб чиқиш билан банд.