Профессор Шерқул Шодмонович Шодмонов “Иқтисодиёт назарияси” йўналишида илмий мактаб яратган етакчи иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор Ш. Ш. Шодмонов 3 та фан доктори, 16 та фан номзодларига илмий раҳбарлик қилиб, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор Ш. Ш. Шодмонов ҳозирги кунда 100 дан ортиқ умумий ҳажми 250 б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 23 таси дарслик, ўқув қўлланма, илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан иқтисодий мувозанат ва мутаносибликни таъминлаш механизмлари, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш, пул муомаласи қонунларининг амал қилиш механизмлари, ялпи ишчи кучи, унинг таркиби ва бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари, ишчи кучи бозори, иқтисодий ўсиш, иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида таркибий ўзгаришлар, тадбиркорлик капитали, ялпи ички маҳсулот, соф маҳсулот каби иқтисодиёт назариясининг долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор Ш. Ш. Шодмонов томонидан яратилган дарслик ва ўқув қўлланмалари билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Шу билан бирга академик Ш. Ш. Шодмонов ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 2007-2011 йилларга мўлжалланган фундаментал грантларга раҳбарлик қилиб келган, жумладан “Иқтисодиётда тежамкорлик ва мутаносибликни таъминлашнинг назарий-услубий асослари” мавзусидаги фундаментал тадқиқотнинг илмий раҳбари ҳам ҳисобланади.
Профессор Ш. Ш. Шодмонов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи унвонига эга ва Олий ўқув юртлари Халқаро фанлар академияси академиги.