Профессор Носир Махмудович Махмудов “Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштириш” йўналишида илмий мактаб яратган етакчи, иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу мактабда профессор Н. М. Махмудов 1 та фан доктори, 11 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор Н.М. Махмудов ҳозирги кунда 80 дан ортиқ умумий ҳажми 128 б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 7 таси ўқув қўлланма ва илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш, макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштириш, саноат соҳаларини бошқарув тизимининг иқтисодий тадқиқоти, пахта ва енгил саноат корхоналарини барқарор ривожлантириш стратегиялари тадқиқоти, ижтимоий-иқтисодий жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқа ижтимоий долзарб муаммоларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор Н.М. Махмудов яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.