Профессор Анвар Эгамқулович Ишмухамедов “Макроиқтисодиёт” йўналишидаги илмий мактаб яратган етакчи танилган иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор А.Э. Ишмухамедов 3 та фан доктори, 30 та фан номзодларига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор А.Э. Ишмухамедов ҳозирги кунда 150 дан ортиқ умумий ҳажми 360 б.т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 16 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 10 таси илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан макроиқтисодий барқарорлик ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, унинг сифат кўрсаткичлари, иқтисодиётни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда миллий ва минтақавий иқтисодиётнинг бошқа долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор А.Э. Ишмухамедов яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.