Профессор Жамол Жалолович Жалолов “Ташқи иқтисодий фаолият ва маркетинг” йўналишидаги илмий мактаб яратган етакчи иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор Ж. Ж. Жалолов 12 та фан номзодларига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор Ж.Ж. Жалолов ҳозирги кунда 200 дан ортиқ умумий ҳажми 300 б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 21 таси дарслик ва ўқув қўлланма, илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва уни ислоҳ қилиш, ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш, диверсификациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш, эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятда маркетинг, ташқи савдо самарадорлигини ошириш, ташқи иқтисодий фаолият суъбектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, ташқи иқтисодий фаолият суғуртаси каби долзарб муаммоларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор Ж.Ж. Жалолов яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишга улкан ҳисса қўшиб келмоқда.