Профессор Гулчехра Назаровна Ахунова “Маркетинг ва менежмент” йўналишидаги илмий мактаб яратган етакчи иқтисодчи олима ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор Г.Н. Ахунова 2 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор Г.Н. Ахунова ҳозирги кунда 143 дан ортиқ умумий ҳажми 328 б.т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 27 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 6 таси илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги, иқтисодиётни эркинлаштириш, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари, иқтисодиётни модернизациялаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, иқтисодий таълимда педагогик технологияларни лойиҳалаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш суғурта тизимини такомиллаштириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш, таълим хизмати маркетинг услубиятининг хусусиятлари, халқаро транспорт суғуртаси, кадрлар малакасини ошириш ва кайта тайёрлашда замонавий ахборот технологияларини қўллашга оид иқтисодиётнинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор Г.Н. Ахунова яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.