Профессор Қаландар Хаджаевич Абдурахмонов “Меҳнат иқтисодиёти” йўналишидаги илмий мактаб яратган етакчи иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор Қ.Х. Абдураҳмонов 12 та фан доктори, 18 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор Қ.Х. Абдураҳмонов ҳозирги кунда 307 дан ортиқ умумий ҳажми 260 б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 9 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 2 таси илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан меҳнат бозори ва аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат иқтисодиёти, меҳнатни илмий ташкил этиш ва меъёрлаш, Ўзбекистонда меҳнат салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни бошқариш, меҳнат социологияси, персонални бошқариш каби меҳнат иқтисодиётининг бошқа долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор Қ Х. Абдураҳмонов яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.