Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Тошкент молия институти билан ҳамкорликда “Ишлаб чиқаришни модернизациялашни фискал рағбатлантиришни самарадорлигини ошириш” мавзусида Муаммоли илмий семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли “Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттстациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти ҳамкорлигида ҳар ойда бир марта доимий ҳаракатдаги Муаммоли илмий семинар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги семинар 2013 йил 28 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилди. Семинарда Республикамизнинг  етакчи вазирликларининг мутахассислари, олий ўқув юртлари  ва илмий-тадқиқот марказларининг олимлари ҳамда катта илмий ходим-изланувчилари қатнашди. Семинарни   Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори и.ф.д., проф. А.Ваҳабов кириш сўзи билан очди. Нотиқ ўз сўзида Муаммоли илмий семинарни мақсади ва аҳамияти ҳақида тўхталди.

Кириш сўзини якунида нотиқ бугунги муаммоли семинарда маъруза қилиш учун кўпчилик олимларни таклифига биноан Иқтисодий ислоҳотлар марказинингг координатори иқтисод фанлари номзоди О.Ғайбуллаев таклиф қилинганлигини айтди. Семинар раиси  О.Ғайбуллаев бугунги кунда иқтисодиётимиз учун ўта муҳим бўлган “Ишлаб чиқаришни модернизациялашни фискал рағбатлантиришни самарадорлигини ошириш” мавзусида маъруза қилишини айтиб, сўзни маърузачига берди.

 

        

 

Маърузачи ўз илмий маърузасида ишлаб чиқаришни модернизациялашни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида корхоналарга солиқ ва божхона тўловлари борасида кўпгина имтиёзлар берилганлиги ҳақидаги  масалаларга батафсил тўхталди. Нотиқ ушбу имтиёзлар берилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860 сонли Фармони тўғрисида кенг тўхталди. Республикамизда ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида қўлга киритилаётган ютуқлар ва ечимини кутаётган муаммолар борасида ўз таҳлилларини семинар иштирокчилари ҳукмига ҳавола этди. 

 

    

 

Шундан сўнг Муаммоли семинар мавзуси бўйича баҳс-мунозараларга ўтилди. Унда профессорлар Б.Беркинов., А.Фаттахов., М.Икрамов ва Н.Хайдаровлар ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Семинар сўнггида семинар иштирокчилари маърузачига ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди.  Муаммоли илмий семинар баҳс-мунозараларга бой бўлди ва қатнашчиларда катта таасурот қолдирди.