Профессор Абдулатиф Абдуғаниев “Аграр соҳа иқтисодиёти” йўналишидаги илмий мактаб яратган етакчи иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор А. Абдуғаниев 6 та фан доктори, 19 та фан номзодларига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Профессор А. Абдуғаниев ҳозирги кунда 215 дан ортиқ умумий ҳажми 150 б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 5 таси дарслик, ўқув қўлланма, илмий монография ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан аграр соҳани ривожлантириш йўллари, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари, агросервисни ривожлантириш ва самарадорлигини юксалтириш муаммолари, мамлакат агросаноат мажмуасини шакллантириш ва самарадорлигини ошириш йўллари, инвестициялар, уларнинг самарадорлигини юксалтириш каби долзарб муаммоларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.
Шу билан бирга профессор А. Абдуғаниев яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалиётга жорий этишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.
Профессор А. Абдуғаниев IKARDO ташкилотининг Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш халқаро гранти аъзоси бўлган.