2012 йил 20 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети Магистратура бўлимида фаолият юритаётган “Ёш олимлар кенгаши” томонидан ташкил этилган навбатдаги Баҳс-мунозара йиғилиши бўлиб ўтди.
Баҳс-мунозара йиғилишида университет Магистратура бўлими бошлиғи доц. Р.Хакимов, “Ахборот технологиялар маркази” директори доц. А. Қобулов, университет “Ёш олимлар кенгаши” раиси проф. Д.Қосимова, “Саноат иқтисодиёти” кафедраси мудири проф. Б.Салимов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этдилар.
Баҳс-мунозара йиғилишини Магистратура бўлими бошлиғи доц. Р.Хакимов очиб, йиғилиш кун тартибини эълон қилди.
Баҳс-мунозара йиғилишида Магистратура босқичи “Ташқи иқтисодий фаолият ҳисоби ва таҳлили” мутахассислиги, ММЫ-10 гуруҳи талабаси Мўтабар Темирханованинг “Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш («EcoCiti» лойиҳаси)” мавзусидаги тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотдан сўнг тадбирнинг баҳс-мунозара қисмида, тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этишди. Баҳс-мунозара йиғилишига эксперт сифатида таклиф этилган проф. Б.Салимов тақдимот ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, бугунги кунда бу каби лойиҳалар талабалар томонидан қизиқиш билан ўрганилаётганини таъкидлади.
Мазкур Баҳс-мунозара йиғилишида муҳокама қилинган лойиҳа талабаларда катта қизиқиш уйғотди.