1991 йил 14 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши 4-курс талабаси. Ўқишда эришган юқори рейтинг натижалари билан бирга, республика ва университет илмий журнал ҳамда тўпламларида ўзининг ахборот-коммуникация технологияларининг жамиятимиз иқтисодий тараққиётидаги ўрни ва ривожланишига бағишланган илмий-оммабоп мавзулардаги мақола ҳамда тезислари билан мунтазам қатнашиб келмоқда. Университетда ўтказиладиган жамоатчилик ишлари ва тадбирларда фаол иштирок этади. Инглиз тилида эркин сўзлашади.
Шу кунларда “Чекка ҳудудларда замонавий симсиз алоқа технологияларининг ривожланиши” мавзусида тадқиқот ишлари билан банд.