Ҳозирда дунё иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларидаги етакчи мамлакатларнинг тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш мамлакатимиз иқтисодиёти илмий салоҳиятини оширишга ҳизмат қилади. Тошкент давлат иқтисодиёт университети стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари ҳам дунёнинг турли етакчи мамлакатларида малака ошириб ва тажриба алмашиб келмоқдалар.
Хусусан 2012 йил Ҳиндистон ҳукуматининг ITEC гранти асосида Тошкент давлат иқтисодиёт университети стажёр-тадқиқотчи-изланувчиси Бобожонов Азиз Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида 2 ой давомида “Бизнес коммуникация ва Интернет технологиялар” курсини мувафаққиятли тамомлаб, тажриба алмашиб қайтди.
ITEC гранти асосида ўтган ушбу курс, Ҳиндистоннинг йирик компанияларидан бири ТАТА Consultancy Services томонидан олиб борилди. Бугунги кунда Ҳиндистон дунёнинг энг йирик ахборот-коммуникация технологиялари ва аутсорсинг марказига айланиб бормоқда. 2012 йилда ушбу соҳада эришилган ялпи даромад 88.1 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани эътиборлидир.
Ўқув курси давомида дунё замонавий бизнесида ахборот технологиялари ва коммуникациялардан самарали фойдаланиш бўйича “Мастер класс” ташкил қилиниб, Ҳиндистоннинг етакчи ахборот технологиялари мутаҳассислари томонидан олиб борилди.
Бундан ташқари сафар давомида Ҳиндистоннинг Дели, Агра, Жаипур каби тарихий шаҳарлари бўйлаб маданий сайёҳатлар ҳам ташкил қилинди.
2012 йил 14-апрелда бўлиб ўтган стажёр-тадқиқотчи-изланувчи ва катта илмий ходим-изланувчи илмий-услубий семинарида Бобожонов Азиз, Ҳиндистондан олган билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди. Йиғилганлар грант дастури ва тақдимот юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларни беришди. Семинар қизғин баҳс мунозарага бой тарзда ўтди.
Ўйламизки ушбу йўналишдаги илмий ҳамкорликларимиз дунёнинг етакчи университетлари билан давом этаверади.