“ICTExpo-2011” анъанавий кўргазмасида “Ахборот технологиялари ва менежмент” факультетининг иштироки

Мамлакатимизда 2004 йилдан буён анъанага айланган “Инфоком – 2011” ахборот коммуникация технологиялари хафталиги доирасида 2011 йил 28-30 сентябрь кунлари “ICTExpo-2011” миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Ахборот технологиялари ва менежмент” факультети ҳам ўзининг дастурий маҳсулотлари намойиши билан иштирок этди.

“Ахборот технологиялари ва менежмент” факультети жамоаси

“ICTExpo-2011” анъанавий кўргазмасининг бир пайтнинг ўзида Бухоро, Фарғона ва Тошкент шаҳарларида  ўзказилиши ахборот технологияларининг ҳаётимизга жорий этишнинг ҳудудий даражаси қанчалик ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Кўргазмага ташриф буюрганлар бу ерда йўлга қўйилган видеокўприк орқали реал вақтда ҳар учала кўргазма фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.  Кўргазмада Тошкент ахборот технологиялари университети, Вестминстр университети каби олий таълим муасссаслари билан бир қаторда  Республикамизда фаолият олиб бораётган нуфузли корхона ва ташкилотлар, компания ва корпорациялар ўзларининг ахборот технологиялари соҳасида яратган маҳсулотлари билан иштирок этди. NEWMAX TECHNOLGIES, IAST TELECOM, «erava» веб-студияси, NETDEC, ТАТУ, INFO COM.uz, RAGMURSA, BITEL SERVISLLC, SHARA TELECOM, TORA.UZ, ISRATEL,  SARKOR SOLUTIONS, TPS,  NEC, МТС, БИЛАЙН, UCELL, Ўзбекистон почтаси  каби компаниялар шулар жумласидандир. Мазкур нуфузли компаниялар орасида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Ахборот технологиялари ва менежмент” факультетининг иштироки қувонарли ҳолдир. Шу билан бирга “ICTExpo-2011” анъанавий кўргазмасида мамлакатимиз компаниялари билан бир қаторда Жанубий Корея, Хитой, Австрия, Германия, Венрия, Россия, Украина ва бошқа давлатларнинг телекоммуникация ускуналари, компьютер технологиялари ҳамда дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчилари, коммуникация хизматларини кўрсатувчи провайдерлари ҳам иштирок этди.

Шуни таъкидлаш жоизки, кўргазмада ТАТУ, ТДИУ, Вестминстр, Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Мирзо Улуғбек ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Каланова номли ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, Тошкент радиотехника ва алоқа коллежи талабаларидан иборат бўлган жамоалари компьютер спорти бўйича “ICT-students” турнирида тўрт шарт клавиатура отиш, компьютер йиғиш, тармоқ ҳосил қилиш,  сайт яратиш ва намойиш этиш бўйича ахборот технологиялари соҳаси доирасида эгаллаган билимларини намойиш этдилар. ТДИУ жамоаси вакиллари “Ахборот технологиялари ва менежмент” факультети “Информатика ва ахборот технологиялари” таълим йўналиши нинг 2-3 курс талабаларидир. Э. Кашкинбаев (2-курс, ИИТ-33 гуруҳ) клавятура отиш бўйича, А. Масликов компьютер йиғиш бўйича, Ш.Садиков (ИИТ-11 гуруҳ), М. Усмоновлар (ИИТ-84 гуруҳ) сеть улаш бўйича Р. Скалдин сайт яратиш ва намойиш этиш бўйича танловларда фаол иштирок этдилар. Қувонарлиси шундаки, бизнинг Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоаси мазкур танловларда фаол иштирок этиб,  кўргазма хомийларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

“Ахборот технологиялари ва менежмент” факультети жамоаси мазкур кўргазмада факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари томонидан яратилган “Контингент” автоматлаштирилган ахборот тизими, “Электрон доска”, “Юк транспорти воситаларини ёқилғи сарфлаш сарфини ҳисобга олиш”, “Тест автоматлаштирилган ахборот тизими”, “Масофавий ўқитишнинг ахборотлашган тизими” каби дастурий маҳсулотлар ахборот технологиялари асосида яратилган элетрон адабиётлар, дарслик ва ўқув қўлланмаларга бўлган талаб юқорилигини кўрсатди. Айниқса, С.С. Ғуломов ва Б.А. Бегаловлар томонидан яратилган “Информатика ва ахборот технологиялари” номли дарслиги, “Контингент” автоматлаштирилган ахборот тизими, “Электрон доска”, “Юк транспорти воситаларини ёқилғи сарфлаш сарфини ҳисобга олиш” каби дастурий маҳсулотлар иштирокчилар томонидан қизғин қарши олинди.

“ЕАST TELECOM” LLC  компаниясининг бош директори жаноб Ан Жаe Кун

Кўргазмада “ЕАST TELECOM” LLC  компаниясининг бош директори жаноб Ан Жаe Кун факультет томонидан намойиш этилаётган дастурий маҳсулотларга қизиқиши юқорилигини эътироф этиб, “Иқтисодиётда ахборот тизимлари” кафедраси мудири И.Е.Жуковская ва декан муовини И. Мамажоновлар билан мулоқот олиб борди. У кўргазмада намойиш этилаётган барча дастурий маҳсулотларни кўздан кечирар экан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ахборот технологиялари бўйича олиб борилаётган ўқув-услубий, илмий-тадқиқот соҳаларини ниҳоятда юқори даражада ривожланиб бораётганини эътироф этиб, бу соҳани янада ривожланишида ўзаро ҳамкор бўлишини таъкидлаб ўтди.
“ICTExpo-2011” анъанавий кўргазмаси ахборот коммуникация технологияларини янада ривожлантириш учун замин яратди.

Факультетнинг профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари

 

“Ахборот технологиялари ва
менежмент” факультети декани муовини
Мамажонов Икромжон Ғанижонович.