Хурсандов Комилжон Махматқулович Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Халқаро туризм” факультети тўртинчи босқич, ТХ-76 гуруҳ толиби.
Комилжон Хурсандов аълочи, илмий изланувчан, қобилиятли ва факультетнинг маънавий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этади. У ҳозирги вақтда факультетнинг энг иқтидорли талабаларидан бири ҳисобланади ва айни вақтда “Камолот” ЁИҲ ташкилий ишларида ва тадбирларида фаол қатнашиб келмоқда.
2011 йилда университетда ўтказилган “Энг яхши илмий иш” кўрик танловида “Самарқанд шаҳри бўйлаб туристлар учун инновацион-электрон дастур” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, иккинчи ўрин совриндори бўлди.
2011 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Армрестлинг” бўйича ўтказилган мусобақанинг ғолиби бўлиб “Талаба” спорт уюшмасининг биринчи даражали дипломи билан тақдирланган.
2011 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультетида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Иқтидорли ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги илмий тадқиқотлари” мавзусидаги университет талабаларининг илмий-амалий анжуманида иккинчи ўрин совриндори бўлди.
2011 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган “Келажак овози” республика ёшлар кўрик танловининг шаҳар босқичида “Ахборот технологиялари, техник лойиҳалар ва ишланмалар” номинацияси бўйича иштирок этиб, биринчи ўрин совриндори бўлди.
Унинг ҳозирги кунгача тезислар тўпламида ва газеталарда 50 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.
2011-2012 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси “Навоий” номидаги давлат стипендиясига танлов ўтказиш бўйича махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ “Халқаро туризм” факультети тўртинчи босқич ТХ-76 гуруҳ талабаси Хурсандов Комилжон “Навоий” номли Давлат стипендиясига лойиқ деб топилди.