2012 йил 4 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида “Нофилологик таълим муассасаларида тилларни ўқитишнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуман ялпи мажлисини Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, проф. Н.Х. Жумаев кириш сўзи билан очиб, илмий анжуманнинг мавзуси бугунги кунда долзарблиги, ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини таъкидлаб ўтди.
Анжуманнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Инглиз тили лексикологияси” кафедраси мудири ф.ф.н., доц. А.С. Содиқов, Россия педагогика ва ижтимоий фанлар академиясининг мухбир аъзоси, ф.ф.д., проф. Д.С. Саъдуллаев, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети “Немис филологияси” факультети декани, ф.ф.н., доц. Ю.Н. Исмоилов, Ўзбекистон миллий университети доценти ф.ф.н. А.Р. Рафиев, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Хорижий тиллар” кафедраси доценти Г.М. Рахматуллаева ҳамда ТДИУ “Инглиз тили” кафедраси доценти И. Ибрагимхужаевлар мазмунли ва қизиқарли маърузалари билан иштирок этдилар.
Ҳар бир маъруза соҳадаги мавжуд муаммолар ечимига мутахассис сифатида ўз қарашлари ва кўп йиллик тажрибаларидан орттирилган касбий малакалари натижасида чиқарилган хулосаларга таянилган. Филолог мутахассислар талабалар мустақил ишини ахборот технологиялари коммуникацияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтдилар.