Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаётига, оилаларга ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. Миллий маънавиятимизга зид бундай хуружларга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб муаммоларга айланмоқда.
Табиийки, “оммавий маданият” деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг бир неча минг йиллик анъаналарини ва қадриятларини, турмуш тарзининг маънавий негизига беписандлик, уларни юқотишга қаратилган хатарли таҳдидлари одамни ташвишга солмай қўймайди.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети “Ахборот технологиялари ва статистика” факультети 2012 йил 29-март куни “Миллий маънавиятга зид маданият” мавзусида иқтидорли талабаларнинг илмий семинари ташкил этилди. Семинарда 2-курс, ИКП-86 гуруҳ талабаси Туганов Ҳожиакбар ва 3-курс, ИКП-51 гуруҳ талабаси Ўташев Жавлонлар маъруза қилдилар. Илмий семинарда тадқиқотчилар, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, таълим йўналиши кафедра мудирлари, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар. Умуман олганда, ушбу илмий семинар қизғин баҳс-мунозарага бой тарзда ўтказилди.