“Иқтисодиёт” факультети 4- босқич талабаси Фаррух Анаркулов “Навоий” номли Давлат стипендиясига лойиқ деб топилди

Анаркулов Фаррух Авазханович 1986 йилда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошент шаҳридаги 104-сонли ўрта мактабни битириб, шу йилда Тошкент меҳмонхона хўжалиги коллежига ўқишга қабул қилинди. 2004 йилда ушбу ўқув масканини аъло баҳоларга тамомлади.

Фаррух Анаркулов 2008 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт” факультетининг “Меҳнат иқтисодиёти ва аҳолишунослик” таълим йўналиши 1-курс талабалари сафига қабул қилинди. 

Фаррух Анаркулов Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетида, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетида  ўтказилган қатор илмий-амалий конференцияларда соҳага оид қатор мақолалари билан фаол иштирок этди ва уларнинг Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирланди, шунингдек Меҳнат иқтисодиётига оид бир нечта рисолалар муаллифидир.

2011-2012 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси “Навоий” номидаги давлат стипендиясига танлов ўтказиш бўйича махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ “Иқтисодиёт” факультети 4- босқич талабаси Фаррух Анаркулов “Навоий” номли Давлат стипендиясига лойиқ деб топилди.