2012 йил 11 апрелда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бизнес” факультети ва “Маркетинг” кафедраси университет иқтидорли талабалари учун “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналар рақобатбардошлигини ошириш йўллари” мавзусида илмий семинар ўтказилди.
Илмий семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси лойиҳа раҳбари, и.ф.н. доц. Ш.И.Отажонов, “Бизнес” факультети декан муовини, доц. А.Н. Самадов, “Маркетинг” кафедраси мудири, проф. Ш.Ж. Эргашходжаева, проф. А. Фаттахов, доц. М.А. Юсупов, доц. Р.Н. Каримова, доц. Ф.М. Назарова, доц. Л.Т. Абдухалилова, доц. У. Мухитдинова, и.ф.н. Ш. Хамдамов, кат. ўқит. Б.М. Мамажонов, кат. ўқит. З. Султонова, асс. Л. Буриева ҳамда университет иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Семинарни «Маркетинг» кафедраси мудири и.ф.д., проф. Ш.Ж. Эргашходжаева кириш сўзи билан очиб, илмий семинар мавзуси ва унинг долзарблиги, семинарнинг иш тартиби бўйича ахборот берди.
Илмий семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси лойиҳа раҳбари Ш.И. Отажонов “Мева-сабзавот ва узум маҳсулотлари бозорини ривожлантириш” мавзусида муҳим маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, университет иқтидорли талабаларининг қизиқарли маърузалари тингланди.
Ушбу қизиқарли маърузалардан сўнг талабалар томонидан берилган саволлар қизғин баҳс-мунозарага бой бўлди.