2012 йил 30 март куни “ЎЗИНТЕРИМПЕКС” ДАТСКда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Маркетинг” (ТИФ) таълим йўналиши иқтидорли талабалари учун “Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо фаолиятида экспорт сиёсатини такомиллаштириш” мавзусида илмий семинар ўтказилди.
Илмий семинарда “ЎЗИНТЕРИМПЕКС” ДАТСК, «Инагро» фирмаси директори А.К. Бабаджанов, Маркетинг бошқармаси бошлиғи И.Р. Искандеров, Экспорт бўйича бош мутахассис У.К. Шоахмедов, ТДИУ “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедраси мудири И. Хатамов, ТДИУ “Инвестицион фаолият” факультети декан муовини М. Махмудов, “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедраси доценти Р.Р. Назарова ҳамда факультетнинг иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Семинарни “Инагро” фирмаси директори Алишер Камилджанович Бабаджанов қисқача кириш сўзи билан очиб, семинар қатнашчиларини қутлади ва ўз сўзида, келажак мутахассислар экспорт сиёсати муаммолари, республикада олиб борилаётган ташқи иқтисодий сиёсат ҳақида ва шу долзарб масалага эътибор қаратишни таъкидлади. Ундан ташқари кафедрада профессор - ўқитувчилар томонидан дарсларда талабаларга республиканинг ташқи савдо операцияларини такомиллаштириш вазифаларини тушунтириб, шу ҳақида гапириб, маълумот беришини таъкидлаб ўтди.
Маркетинг бошқармаси бошлиғи И.Р. Искандеров бугунги кунда жаҳон бозори конъюнктурасини тадқиқ этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, уларнинг натижалари бўйича атрофлича маъруза қилди.
Мазкур масала юзасидан кафедра мудири ва профессор ўқитувчилар сўзга чиқдилар ва асосий эътиборни университет билан “Узинтеримпекс” ДАТСК ўртасидаги ўрнатилган инновацион ҳамкорлик масалаларига, бу борада мавжуд муаммолар базасининг шакллантирилганлиги, профессор-ўқитувчилар ва иқтидорли талабалар томонидан илмий ишлар, курс ишлари бажарилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар. “Узинтеримпекс” ДАТСК ва кафедра томонидан шакллантирилган инновацион гуруҳ аъзолари республикамиз экспорт салоҳиятини янада ошириш, унинг самарали экспорт сиёсатини таъминлаш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.
Ушбу илмий-амалий семинар талабалар ва йиғилган меҳмонларда катта тассурот қолдирди ва келажакда бундай учрашувлар яна ташкил этилиши тавсия этилди.