2011 йил 20 декабрда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Меҳнат ва ижтимоий соҳа иқтисодиёти” кафедраси томонидан “Ўзбекистоннинг меҳнат салоҳияти: ҳозирги ҳолати ва ундан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.
Анжуманни университет ректори профессор Н.Х.Жумаев кириш сўзи билан очиб анжуман қатнашчиларини қутлади. Анжуманнинг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти директори, и.ф.д., профессор Т.М.Ахмедов, Тошкент шаҳар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Мирханов, ЎзР ФА Иқтисодиёт институтининг бош илмий ходими, и.ф.д. Л.П.Максакова, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали “Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув” кафедраси мудири, и.ф.д., профессор Б.Х.Умурзаков, ТДИУ “Макроиқтисодиёт” кафедраси профессори, и.ф.д. Д.А.Ортиқова, Самарқанд давлат университети “Иқтисодиёт ва мекҳнат социологияси” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент Н.У.Арабовлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.