Республикамиз Президенти Ислом Каримов томонидан 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли маърузасида устувор йўналишлардаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда университетимизда 2012 йил 27 март куни университет талабаларининг “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш йўллари” мавзусида илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Ушбу анжуманнинг асосий мақсади иқтидорли талабаларни илмий тадқиқот ишларига жалб этиш самарадорлигини ошириш ва бу борадаги муаммолар ечимини топиш ҳамда ижобий натижаларни биргаликда таҳлил этиш ва амалий тавсияларини жамлаш, улар бўйича таклиф ва амалий тавсиялар тизимини шакллантиришдан иборат.
Анжуманнинг асосий вазифаси университетда қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш ва уларнинг илмий иқтидорини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан иборат.
Анжуманда асосан қуйидаги масалалар муҳокама этилди: Мамлакатда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиёт рақобатдошлигини ошириш, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарда маркетинг фаолиятини такомиллаштириш, корхоналарда ахборот хавфсизлигини таъминлашда электрон рақамли имзонинг аҳамияти, Ўзбекистонда миллий туризм ривожланишининг стратегик йўналишлари, молия-кредит тизимини такомиллаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик, экспорт салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлиги ва бошқалар.
Анжуманда университет раҳбарияти ва талабалар ўз маърузалари билан иштирок этдилар: Университет ректори, профессор Н.Х. Жумаев. Кириш сўзи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири, профессор Б. Ю. Ходиев. Табрик сўзи, талабалардан Т.С. Рахматов “Ўзбекистонда ипотека кредитининг моҳияти ва унинг хусусиятлари”, “Инвестицион фаолият” факультети 3-курс, БД-51 - гуруҳ талабаси, А.А.Ҳайдаров “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корхоналарда маркетинг фаолиятини такомиллаштириш йўллари”, “Бизнес” факультети 3-курс, МР-52-гуруҳ тала-баси, К.Ф.Саидов “Корхоналарда ахборот хавфсизлигини таъминлашда электрон рақамли имзонинг аҳамияти”, “Ахборот технологиялари ва статистика” факультети 1-курс, ИИТ-91-гуруҳ талабаси, К.К. Хурсандов “Ўзбекистонда миллий туризм ривожланишининг стратегик йўналишлари”, “Халқаро туризм” факультети 4-курс, ТХ-76-гуруҳ талабаси, А.А.Усмонов “Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигида эркин индустриал ҳудудлар фаолияти”, “Иқтисодиёт” факультети 3-курс, ЭКМ-52-гуруҳ талабаси, Ф.З. Юсупов “Аудитни ҳужжатлаштириш”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети, 3-курс, БР-53-гуруҳ талабаси.
Шу билан бирга анжуман фаолиятини 6 та шуъбада олиб борди. Ташкилий қўмита томонидан шуъбаларда иш фаолиятини олиб бориш учун шуъбалар бўйича раис ва котиб тайинланди. Олиб борилган шуъбаларда 204 та мавзуда маърузалар тингланди. Шуъбалар иш фаолиятида университет факультетларида таҳсил олаётган талабалар томонидан маърузалар тингланди.
Анжуманнинг самарадорлиги шу билан белгиланадики, унда кўтарилган масалалар Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва рақобатдош иқтисодиётни шакллантиришга эришиш; замонавий молия-кредит тизимини такомиллаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш ва аҳоли бандлиги билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича берилган таклифлар билан аҳамиятлидир.