2012 йилнинг 17 март куни университетнинг АРМ маркази мажлислар залида университет катта илмий-ходим-изланувчилари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларининг навбатдаги илмий семинарини бўлиб ўтди. Унда Иқтисодиёт вазирлиги Монетар кўрсаткичлар ва пул агрегатлари прогнози ва мониторинги бўлими бошлиғи и.ф.н., доц. Набихўжаев Аббос Абдупаттахович иштирок этди.
А.Набихўжаев макроиқтисодий барқарорлик ва Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича амал оширилган ишлар тўғрисида гапирди. У макроиқтисодий барқарорликнинг асосий белгилари сифатида даромадлар тақсимланиши муаммоси, иқтисодий ўсиш, тўла бандлик, ички нархларнинг барқарорлиги (инфляция), хорижий валюталарга алмашув курсининг барқарорлиги, бақувват тўлов баланси, давлат бюджети камомадининг ЯИМга нисбатан 3% дан ошиб кетмаслигини кўрсатди. А.Набихўжаев барқарорликнинг ҳар бир белгисини алоҳида тушунтириб, уларни барқарорлигини таъминлаш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
Маърузачи мустақилликдан кейинги Ўзбекистон иқтисодиётини таҳлил қиларкан, униривожланиш босқичларини 3 га бўлиб тушунтирди. Биринчи босқич 1- босқич 1991-1995 йиллар бўлиб, унда иқтисодиёт пасайиш йилларини бошдан кечирди. 1996-2003 йилларни 2-босқич сифатида таҳлил қилиб, бу давр иқтисодиётнинг барқарорлаштириш йиллари бўлганини таъкидлади. 3- босқич 2004 йилдан ҳозиргача бўлган давр бўлиб, бу йилларда юқори ўсиш суръатлари таъминланганаётганлигини гапирди.
Мазмунли маърузадан сўнг катта илмий-ходим-изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.