Университетда фан олимпиадаси I босқичи бошланди

2012 йил 10 апрель куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида фан олимпиадаси I босқичи бошланди. Университет илмий ишлар проректори проф. Б.А. Бегалов олимпиада иширокчиларини қутлаб, олимпиада “Халқаро иқтисодиёт”, “Макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт”, “Ўзбекистон иқтисодиёти”, “Молия ва кредит”, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Информатика ва ахборот технологиялари” фанлари бўйича бўлиб ўтишини таъкидлади ва талабалар ўз билимларини синаб ҳамда ғолиб бўлишида омад тилади.