2012 йил 31 март куни Гарвард университетининг (АҚШ) профессори Рустам Маратович Ибрагимов ташрифи муносабати билан илмий семинар ташкил этилди.
Илмий семинарда ТДИУ стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари ва университетнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.
ТДИУ илмий ишлар бўйича проректори проф. Б.Бегалов илмий семинарни кириш сўзи билан очиб семинар иштирокчиларини профессор Р.Ибрагимов билан таништирди ва профессор Р.Ибрагимовнинг Диплом иши истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси тарихида илк бор Фан номзоди илмий даражасида қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.
Профессор Р.Ибрагимов Мичиган университетининг магистратура бўлимини битириб Йель университети докторантурасига қабул қилинган. 2005 йилда иқтисодиёт фани соҳасида доктор даражасига эга бўлган. Ҳозирда Гарвард университетида фаолият юритмоқда.
Илмий семинар жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозига бағишланганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди ва Профессор Р.Ибрагимов уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.