Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2011 йил 18 июлдаги 3-сонли баёнига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам иккинчи олий таълим олиш учун қуйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул амалга оширилмоқда:
- Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
- Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
- Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича).
- Банк иши.
- Солиқлар ва солиққа тортиш.
- Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича).
- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича).
- Статистика (тармоқлар бўйича).
- Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси.
- Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича).
- Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
- Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш.
- Касб таълими (иқтисодиёт).
- Касб таълими (информатика ва ахборот технологиялари).
Ушбу таълим йўналишлари бўйича иккинчи олий таълим олишни ҳоҳловчиларни ўқишга таклиф қиламиз.Ҳужжатларни қабул қилиш муддати жорий йилнинг 20 августигача.Мурожаат этиш учун телефонлар: 232-64-30, 232-64-29.