Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб таълим соҳасида эски ёндашувлардан бутунлай воз кечилиб, янгича тамойилларга, миллий қадрият ва анъаналаримизга, илғор жаҳон тажрибасига асосланиб, ҳаётимизни тубдан янгилаш, узоқ ва давомли мақсадларимизни амалга ошириш учун таълим ва тарбия соҳасига устувор аҳамият қаратилиб, бор куч ва имкониятлар шу йўлда сафарбар этилиб келинмоқда.
Бугунги давр барчамиздан янгиликка интилиш, келажак ворисларини ҳар томонлама етук кадрлар сифатида камол топишида илғор педагогик технологиялардан муваффақиятли фойдаланишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ №1533 сонли Қарори эса, бу борадаги устувор вазифаларимизни белгилаб берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 ноябрдаги «2005-2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида»ги 548-сон қарори билан тасдиқланган Низомлари ҳамда олий таълим муассасаларида замонавий дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар яратилиб такомиллаштирилиб борилмоқда.
Ушбу замонавий дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш учун муаллиф (муаллифлар) таркибини рағбатлантириш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаши қошида ташкил этилган Танлов комиссияси томонидан амалга оширилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловига ўқув адабиётларини тақдим этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-сонли, 2001 йил 6 июлдаги “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” танлови ғолибларига илмий даража ва илмий унвон бериш тўғрисида”ги 290-сонли қарорлари асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ талими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод жамғармаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика танловларида Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг 20 йиллиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 80 йиллик юбилейи арафасида «Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи» 2011 йил Республика танловида бир неча профессор-ўқитувчиларимиз ушбу мукофот билан тақдирландилар.
Хусусан. Олий таълим муассасалари учун яратилган энг яхши ўқув қўлланма номинацияси бўйича 1та 1-ўрин ва 3та 3-ўрин билан мукофотландилар.
1-ўрин. М.Арипов, Б.Бегалов, У.Бегимқулов, М.Мамаражабов. Ахборот технологиялари. Тошкент -2009 й., “Ношир, ЎзМУ.
3-ўрин. Ш.Шодмонов, У.Ғофуров, Иқтисодиёт назарияси. 2010й. “Иқтисод-молия”, ТДИУ.
3-ўрин. А.Исмоилов, О.Рихсимбоев, А.Ишназаров. Иқтисодий таҳлилнинг математик усуллари ва башорат қилиш. 2009й. “ТДИУ босмахонаси” ТДИУ.
3-ўрин. С.Ғуломов, Б.Бегалов. Информатика ва ахборот технологиялари. 2010 й., “Фан”, ТДИУ.
Айни вақтда таълим даргоҳимизда ишлар ёшлар тарбияси, малакага эга, салоҳиятли кадрларни камол топтиришда бу рағбат устозларимизни янада ўз устиларида ишлашларига, берилган имкониятлардан янада унумли фой-даланишга ундайди. Бу эса мустақиллигимизнинг 20 йиллиги ва университетимизнинг 80 йиллик юбилей тўйига профессор-ўқитувчиларизнинг муносиб совғаси бўлди.
Бугун қувватга тўлиб, ҳеч кимдан кам бўлмайман, деб, замонавий билим ва тажрибаларни эгаллашга бел боғлаган, тобора ҳал қилувчи куч бўлиб ҳаётга кириб келаётган ёш авлод вакилларининг Ватанимиз тараққиётига ўз муносиб ҳиссасини қўша оладиган етук мутахассисларни тарбиялаш вазифаси профессор-ўқитувчиларимиз зиммасига муҳим масъулият юклайди.
Энг муҳими ана шу масъулият, дахлдорлик ҳисси доимо ёдимизда бўлса, муваффақиятларимиз бардавом бўлишида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ талими вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш Истеъдод жамғармаси “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” республика келгуси танловларида иштирок этиб, муносиб ўринларни эгагалламоғимиз даркор. Бу эса ўз навбатида профессор-ўқитувчиларимизнинг ўз устида ишлашлари ва талаба-ёшларга илм-фан сирларини ўргатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
“Макроқитисодиёт” кафедраси тадқиқотчиси
Фахриддин УМАРОВ