Бугун 5 ноябр 2011 йилда “Пойтахт” Бизнес марказида Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Инвестицион фаолият” факультети иқтидорли талабалари факультет деканати ва “Ташқи иқтисодий фаолият” кафедраси бошчилигида ҳамда “Офис маркет” ҳомийлигида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик йили” га бағишлаб “Брендлар ва уларнинг бизнесдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Суҳбатда “Офис маркет” ижрочи директори Х.Р.Мамасаидов ва Маркетинг бўлими бошлиғи Ҳ.Р.Мамасаидовлар ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Бундан ташқари давра суҳбатига меҳмон сифатида “Корзинка.уз” супермаркетлар тизими ижрочи директори, “Декос” фирмаси Маркетинг бўйича директори таклиф қилинди.
Ушбу давра суҳбатида факультетимиз “Маркетинг” таълим йўналиши иқтидорли талабаларига наазария ва амалиётнинг ўзаро узвийлиги университетда олаётган билимларини ҳаётдаги тадбиқини юқорида ушбу давра суҳбатига таклиф қилинган фирмалар мисолида тақдимотчилар ўз маърузаларида таҳлил қилиб бердилар.
Давра суҳбати ниҳоясида талабалар бир пиёла чой устида юқоридаги фирма ва корхоналар бошлиқлари билан ўзлари раҳбарлик қилаётган фирмалар мисолида қизиқтирган масалалари борасида ўзаро савол-жавоб қилдилар.
Уйлаймизки, бундан давра суҳбатлари талабаларимизни келажакда ўз ўрниларини топишда, қолаверса университетда олган билимларини иқтисодиётимизни ривожланиши учун турли жабҳаларда ҳаётга тадбиқ этишда ҳамда ўз хусусий бизнесларини ташкил қилишда муҳим кўникма бўлиб ҳисобланади.