2011 йил 27 сентябрда Тошкент шахрида Ўзбекистон ва минтақа АКТ соҳасидаги йилнинг муҳим воқеаларидан бири саналган ҳамда INFOCOM ахборот-коммуникация технологиялари хафталиги доирасида ўтказилаётган минтақавий кўламга эга тадбир, яъни, «АКТ Саммит 2011» – Миллий ахборот-коммуникация Саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбир нафақат миллий, балки яқин ва олис хориж давлатлари аудиториясига йўналтирилган.
«АКТ Саммит 2011» Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қошидаги ахборотлаштириш ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича қўмита, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, CIB GROUP компанияси ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари ассоциацияси томонидан ташкил этилмоқда.
«АКТ Саммити 2011» мақсади турмушнинг турли жабҳаларига татбиқ этилиши натижасида эришилган ютўклар ва янги йўналишларни намойиш этишга мўлжалланган қулай платформани шакллантириш, АКТ ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, ҳамкорлар сонини ошириш ҳамда бевосита АКТ секторини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат. Саммитда АКТ соҳасида тартибга солиш сиёсати, АКТнинг ижтимоий ривожланишдаги ўрни, дастурий таъминот саноатини ривожлантириш, АКТ давлат бошқарувида, медияли бизнесни ривожлантириш, электрон тижорат, электрон соғлиқни сақлаш, махсус илмий-техника зоналари ҳамда тадбиркорлик ва инновация фаолияти учун қулай инфратузилмани шакллантириш, мазкур жараёнда давлатнинг ўрни ва шу каби долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
Тадбир иштирокчилари Саммит Резолюциясида акс эттирилган энг муҳим масалалар ва тавсияларни атрофлича ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўлади.
Саммит фаолиятида АКТни ривожлантириш ва жорий этишга доир бўлган турли давлат, халқаро, таълим, нотижорат ва хусусий тузилмаларнинг етакчи вакиллари иштирок этади.