ЎЗБЕКИСТОНДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Authors

  • Махмудов Фирдавс Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси.

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a41

Abstract

Жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. Долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.

Keywords бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, тадбиркорлик субъектлари, солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, бозор нархи, бошқарув ҳисоби, трансферт баҳо, солиқ ставкаси

Downloads

Published

2022-12-26

How to Cite

Махмудов, . Ф. (2022). ЎЗБЕКИСТОНДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ. Economics and Innovative Technologies, 10(6), 382–389. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a41

Issue

Section

Солиқ ва солиққа тортиш. Суғурта иши