ЎЗБЕКИСТОНДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Mualliflar

  • Махмудов Фирдавс Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил тадқиқотчиси.

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a41

Abstrak

Жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. Долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.

Kalit soʻzlar бюджет сиёсати, бюджет, солиқ маъмурчилиги, тадбиркорлик субъектлари, солиқ салоҳияти, норматив таҳлил, позитив таҳлил, солиқ юки, бозор нархи, бошқарув ҳисоби, трансферт баҳо, солиқ ставкаси

Yuklab olishlar

Nashr qilingan

2022-12-26

Qanday qilib iqtibos keltirish mumkin

Махмудов, . Ф. (2022). ЎЗБЕКИСТОНДА ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar, 10(6), 382–389. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a41

Nashr

Bo'lim

Солиқ ва солиққа тортиш. Суғурта иши

DOI

Sahifalar

382-389

Iqtibos

Google Scholarda ochish