МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ ҲИСОБЛАШДА УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Mualliflar

  • Бобур Боронов Самарқанд иқтисодиёт ва сервис интитути докторанти, и.ф.ф.д. (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a4

Kalit so‘zlar:

ёғ-мой маҳсулотлари, тайёр маҳсулот, маҳсулот таннархи, билвосита харажатлар, умумишлаб чиқариш харажатлари, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

Abstrak

Мақолада, бугунги кунда, мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларнинг таннархини пасайтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижалари ёритилган бўлиб, хорижий ва маҳаллий олимларнинг маҳсулот таннархи бўйича қарашлари ҳамда “таннарх”, “ишлаб чиқариш таннархи” атамаларига берилган таъриф ва тавсифлар келтирилган. Илмий мақоланинг асосий таҳлил ва натижалари қисмида, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот таннархининг аҳамияти, маҳсулот таннархига таъсир этувчи харажатлар моддалари ёритилган. Шунингдек, ёғ-мой саноати корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларининг таркиби, уларнинг маҳсулот таннархига тақсимлаш усуллари келтирилган. Олиб борилган тадқиқот давомида, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида умумишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот таннархига олиб бориш бўйича услубий тартиблар ишлаб чиқилган. Ёғ-мой саноати корхоналари бўйича ишлаб чиқилган ушбу таклифлар корхоналарнинг амалий мисоллари ёрдамида кўрсатиб берилган бўлиб, тадқиқот натижасида қилинган хулосалар, илмий ва амалий таклиф ҳамда тавсиялар келтирилган.

Downloads

Nashr qilingan

2022-12-26

Qanday qilib iqtibos keltirish mumkin

Боронов, . Б. . (2022). МАҲСУЛОТ ТАННАРХИНИ ҲИСОБЛАШДА УМУМИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Economics and Innovative Technologies, 10(6), 31–42. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss6/a4

Nashr

Bo'lim

Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит