ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ КРЕДИТЛАР ФОИЗИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАРНИНГ SVAR МОДЕЛИ
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a1Kalit so‘zlar:
девальвация, инфляция, фоиз ставка, кредит, пул агрегати, депозит, SVAR модел.Abstrak
Мазкур илмий мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг хорижий валютадаги кредитлар фоизига таъсир этувчи омилларнинг эмпирик таҳлили келтирилган. Хусусан, малакатдаги инфляция даражасининг, миллий валюта девальвациясининг, Марказий банкнинг реал асосий фоиз ставкасининг, банкларнинг хорижий валютадаги аҳоли депозитлари ҳажмининг хорижий валютадаги қисқа муддатли кредитлари фоизига таъсири келтирилган. Олинган натижаларга кўра, пул бозоридаги фоиз ставка билан хорижий валютадаги қисқа муддатли кредитлари фоизи ўртасидаги боғлиқлик жуда суст эканлиги ва бу мамлакатимизда пул бозорининг етарли ривожланма-ганлигини кўрсатди. Шунингдек, хорижий валютадаги қисқа муддатли кредитлари фоизига миллий валюта девальвацияси билан хорижий валютадаги аҳоли депозитлари ҳажмининг ўзгариши кучли таъсир қилиши аниқланди. Шу билан бирга тижорат банклардаги пул агрегати таркибига киритилган хорижий валютадаги пул массасига хорижий валютадаги қисқа муддатли кредитлари фоизи боғлиқ эмаслиги ҳам аниқланди