МИКРОДАРАЖАДА “TAX GAP” ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Mualliflar

  • Юсупов Жасурбек Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, бўлим бошлиғи. Тошкент, Ўзбекистон. https://orcid.org/0000-0002-1307-5760

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a43

Abstrak

 Амалдаги Солиқ кодексининг 266-моддасида тўланган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш шартлари белгиланган. Мазкур модда бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш учун асос сифатида солиқни ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилганлиги ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганлиги асосий мезон қилиб олинган. Амалиётда қўшилган қиймат солиғи электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали шаклланаётганлиги ҳамда божхона органларида қўшилган қиймат солиғи тўланганлиги электрон тарзда шахсий карточкаларда акс эттирилаётганлиги сабабли солиқ тўғри ҳисобга олинаётганлик юзасидан назорат ўрнатиш бирмунча осонлашди. Шунга қарамай, ички бозордан ҳаридлар амалга оширилганда контрагентлар томонидан солиқни ҳақиқатда бюджетга тўланганлиги, ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлиги бўйича назоратни амалга оширишда муаммолар мавжуд. Ушбу муаммони автоматлаштирилган тарзда ечиш мақсадида хориж тажрибасида қўлланилаётган “VAT tax gap” – қўшилган қиймат солиғи бўшлиғи ёки қўшилган қиймат солиғи занжиридаги узилишларни ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу мақолада VAT tax gap тушунчаси, муаллифнинг ушбу коэффицентни ҳисоблаш формуласи ва ҳисоблаш алгоритми бўйича тавсиялари келтириб ўтилди. Мазкур алгоритмни автоматлаштириш орқали қўшилган қиймат солиғини тўғри ҳисобга олинишини назорат қилиш ва давлат бюджетига қўшимча солиқ тушумини таъминлаш имконияти мавжуд бўлади.

Kalit soʻzlar Қўшилган қиймат солиғи, ҚҚС бўшлиғи, қўшилган қиймати занжиридаги узилиш

Yuklab olishlar

Nashr qilingan

2023-02-26

Qanday qilib iqtibos keltirish mumkin

Юсупов , Ж. . (2023). МИКРОДАРАЖАДА “TAX GAP” ТУШУНЧАСИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar, 11(1), 402–408. https://doi.org/10.55439/EIT/vol11_iss1/a43

Nashr

Bo'lim

Солиқ ва солиққа тортиш. Суғурта иши

DOI

Sahifalar

402-408

Iqtibos

Google Scholarda ochish