THE IMPACT OF TAXATION ON ECONOMIC GROWTH: A SOCIO-ECONOMIC PERSPECTIVE
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a37Kalit so‘zlar:
солиқ, жамият, давлат, солиқ муносабатлари, солиқ имтиёзиAbstrak
Иқтисодий адабиётларда солиқларнинг моҳияти ва давлат даромадларини ташкил этишдаги ўрни кўп маротаба тадқиқ қилинганига қарамай, солиқларнинг жамият ҳаётидаги таъсири ҳамда иқтисодий ўсишдаги ўрни борасида баҳсли мунозаралар кўп учрайди. Иқтисодий қонуниятларнинг ҳар қандай шароитида солиқлар билан боғлиқ муносабатлар давлатчиликни ташкил этишдаги аҳамияти алоҳида эътироф этилиб, уларнинг аҳоли фаровонлигига хизмат қилишига алоҳида диққат қаратилади. Мазкур мақола давлат ва жамиятда амалга ошириладиган солиқ муносабатларини оптималлаштириш, солиқ тўловчилар ва солиқ олувчилар муносабатларидаги оғирлик ва қулайликларни тавсифига бағишланган. Ушбу мақолада солиқларнинг жамиятдаги ижобий ва салбий таъсири тўғрисидаги вазиятлар таҳлили акс эттирилган бўлиб, давлат ва жамият ўртасидаги солиқ муносабатларини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.















