МЕТАЛЛУРГИЯ КОРХОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАСИ
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a20Abstrak
Бозор иқтисодиётининг трансформацияси тобора кўпроқ унинг илғор технологияларини жорий этиш ва янги бозорларни ўзлаштириш, билим яратиш ва инсон тажрибасини ошириш қобилиятига боғлиқ. Ички ва ташқи бозорларда рақобат устунликларига эришиш учун унинг салоҳиятидан максимал даражада фойдаланишга имкон берадиган тўғри танланган стратегияни амалга ошириш лозим. Маълумки турли мамлакатлардаги компанияларнинг стратегик режалаштириш жараёни ўзига хос томонлари мавжуд. Ушбу жараён рақобатбардошликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш гарови сифатида хизмат қилади. Мақолада ривожланган мамлакатлар компанияларининг стратегик режалаштириш концепциялари тадқиқ этилган.
Шу билан бирга мақолада жаҳоннинг етакчи пўлат ишлаб чиқарувчи мамлакатларда пўлат ишлаб чиқариш динамикаси, уларнинг рейтинги ҳамда ушбу мамлакатларнинг етакчи пўлат ишлаб чиқарувчи компанияларининг ривожланиш стратегиялари, мақсад, вазифалари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва хорижий металлургия компаниялари ривожланиш стратегияларининг қиёсий таҳлили ўтказилган.