АВТОМОБИЛСОЗЛИКДА БЕНЧМАРКИНГ: ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАЛАРИ ВА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a19Kalit so‘zlar:
автомобилсозлик, ахборот тизими, бенчмаркинг, бозор, инвентаризация, маркетинг, молиявий кўрсаткичлар, монополия, қиёсий таҳлил, рақобат, стратегия, таққослаш, харажатAbstrak
Ушбу мақолада стратегик ва инқирозга қарши бошқарувнинг самарали усули сифатида – бенчмаркинг инструменти тадқиқ этилди. Мақолада бенчмаркинг компаниянинг энг яхши тажрибасини аниқлаш ва жорий этиш учун янада муваффақиятли компанияларнинг (бир соҳада ҳам, глобал миқёсда ҳам) самарадорлик кўрсаткичлари ва технологияларини қиёсий таҳлил қилиш механизми сифатида ўрганилди. Бенчмаркинг тушунчасини ўзбек автомобилсозлик саноатида қўлланилиши зарурияти ва аҳамияти ўрганилиб, бенчмаркинг тушунчаси ва унинг автомобилсозликда қўлланилган кейс-тадқиқотлар натижалари таҳлил қилинди, бенчмаркинг методикаси асосида рақобат модели ишлаб чиқилди ва шу асосда UzAuto Motors АЖ корхонасининг жорий молиявий кўрсаткичлари тадқиқ қилинди, дунё автомобилозлик соҳасидаги энг илғор 3 та компания танлаб олинди ва ўрганиб чиқилди. Қиёсий таҳлил асосида UzAuto Motors танлаб олинган рақобатчи корхоналар билан бенчмаркинг инструментидан самарали фойдаланиш асосида солиштирилди ва уни монополиядан чиқариш ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилди.