Суғурта бозорини тартибга солишни такомиллаштириш йўллари
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss4/a32Abstract
Ушбу мақолада миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш ҳамда ушбу соҳадаги фаолиятни тартибга солишда инновацион ёндашувларни қўллаш жараёнлари келтирилган. Шунингдек, мазкур соҳадаги илмий изланишлар таҳлил қилиниб, замонавий суғурта бозори фаолиятининг асосий тамойиллари кўрсатиб ўтилган ҳамда суғурта ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар фаолиятини тартибга солиш, уларнинг хўжалик юритувчи субъектлар ривожланишининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга қўшган ҳиссасини ошириш мақсадида инновацион ривожланишини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган