Глобаллашув шароитида минтақанинг мувозанатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш механизми
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss4/a10Keywords:
минтақа, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, мувозанатли ривожланиш, жараёнли ёндашув, тизимли ёндашувAbstract
Мақолада ҳозирги замон иқтисодиётида минтақавий тизимлар ривожланишидаги
номутаносибликлар ҳақида фикр юритилади. Минтақанинг мувозанатли ижтимоийиқтисодий ривожланиш стратегиясини шакллантириш дастаклари ва воситалари,
механизмини ишлаб чиқиш долзарб илмий вазифа ҳисобланади. Тизимли ёндашувдан
фойдаланиб, минтақанинг мувозанатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш
механизмининг йириклашган чизмаси ишлаб чиқилган ва таклиф этилган.
Номутаносибликларнинг шаклланиш манбалари, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш устуворликлари, ривожланиш мувозанатлашганлигини таъминлашнинг мумкин
бўлган дастак ва воситалари, минтақаларнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш сценарийлари ва стратегик муқобилларини шакллантириш йўналишлари ишлаб
чиқилган.















