Глобаллашув шароитида минтақанинг мувозанатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш механизми

Authors

  • Абдувахоб Умаров Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети декани, и.ф.н., доцент. Тошкент, Ўзбекистон.
  • Дилшод Элов Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети доценти, и.ф.н., доцент. Тошкент

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss4/a10

Keywords:

минтақа, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, мувозанатли ривожланиш, жараёнли ёндашув, тизимли ёндашув

Abstract

Мақолада ҳозирги замон иқтисодиётида минтақавий тизимлар ривожланишидаги
номутаносибликлар ҳақида фикр юритилади. Минтақанинг мувозанатли ижтимоийиқтисодий ривожланиш стратегиясини шакллантириш дастаклари ва воситалари,
механизмини ишлаб чиқиш долзарб илмий вазифа ҳисобланади. Тизимли ёндашувдан
фойдаланиб, минтақанинг мувозанатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш
механизмининг йириклашган чизмаси ишлаб чиқилган ва таклиф этилган.
Номутаносибликларнинг шаклланиш манбалари, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш устуворликлари, ривожланиш мувозанатлашганлигини таъминлашнинг мумкин
бўлган дастак ва воситалари, минтақаларнинг мувозанатли ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш сценарийлари ва стратегик муқобилларини шакллантириш йўналишлари ишлаб
чиқилган.

Published

2022-08-30

How to Cite

Умаров , А., & Элов , Д. . (2022). Глобаллашув шароитида минтақанинг мувозанатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш механизми. Economics and Innovative Technologies, 10(4), 92–106. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss4/a10

Issue

Section

Институционал иқтисодиёт ва инфратузилмаларни ривожлантириш