ДАВЛАТ ҚАРЗИ ВА ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИК – ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА
DOI:
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss3/a45Ключевые слова:
давлат ички қарзи, давлат ташқи қарзи, ЯИМ, давлат бюджети, давлат қарз мажбуриятиАннотация
Ушбу илмий мақолада давлат қарзининг, хусусан ташқи қарзнинг иқтисодий ўсишга таъсири таҳлил қилинган. Ўзбекистон ҳукуматининг охирги беш йилда ички ва ташқи молия бозорларидан олган қарзлари ошиб бормоқда. Аммо бу қарзлар иқтисодий ўсишга хизмат қилишига ҳамда бошқа давлатлар билан қиёсий таҳлилига назар соладиган бўлсак, унчалик юқори даражада эмаслигига шоҳид бўламиз. Давлат қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсирини таҳлил қилиш натижаларига кўра, 2016-2019 йилларда давлат ташқи қарзларининг иқтисодий ўсишга таъсири ижобий бўлган. Аммо 2020 йилда ушбу қарзлар иқтисодий ўсишга хизмат қилмаган. Бунга сабаб сифатида 2020 йилда бошланган пандемия ва давлат қарзлари унинг оқибатларини юмшатиш йўлида сарфланган. Яъни давлат ташқи қарзлари объектив сабабларга кўра иқтисодий самара берадиган соҳаларга сарфланмаган.