Каримова Васила Маманосировна

Психология фанлари доктори, профессор

Профессор Васила Маманосировна Каримова “Ижтимоий психология, этнопсихология” йўналишидаги  илмий мактаб яратган етакчи руҳшунос  олима ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда профессор В.М. Каримова 1 та фан доктори, 15 та фан номзодларига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Профессор В. М. Каримова ҳозирги кунда 306 дан ортиқ  умумий ҳажми 244  б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 11 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 13 таси илмий монография  ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан ижтимоий психология, социология, Ўзбекистонда оилаларни мустаҳкамлаш борасидаги давлат сиёсати,  оила истиқболини белгиловчи ижтимоий демографик тадқиқотлар, оилада ёшларни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишнинг ижтимоий-педагогик технологияси, бошқарув соҳасидаги профессионал компетенция, Ўзбекистонда оила сиёсати, оилавий ҳаёт психологияси,  маънавиятли оила, оилаларни ижтимоий ҳимоялаш омиллари каби ижтимоий психологияга доир долзарб муаммоларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.

Шу билан бирга профессор В.М. Каримова яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни  амалиётга жорий этишда улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.