Алимов Раимжон Хакимович

Иқтисод фанлари доктори, профессор

Профессор Раимжон Хакимович Алимов “Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимланишини эконометрик моделлаштириш” йўналишидаги  илмий мактаб яратган  етакчи иқтисодчи олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда  профессор Р. Х. Алимов 6 та фан номзодига илмий раҳбарлик қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Профессор Р. Х. Алимов ҳозирги кунда 100 дан ортиқ  умумий ҳажми 120  б. т. дан иборат илмий ишлар эълон қилиб, шундан 28 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 6 таси илмий монография  ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан ахборот-коммуникациялар бозори, эконометрик моделлаштириш, ахборот тизимлари ва технологиялари, информатика ва ҳисоблаш техникаси,  миллий иқтисодда ахборот тизимлари ва технологиялари, эконометрик моделлаштириш  муаммолари каби долзарб масалаларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.

Шу билан бирга профессор Р. Х. Алимов яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни  амалиётга жорий этишда улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.