Алиев Бекдавлат Бегалиевич

Фалсафа фанлари доктори, профессор

Профессор Бекдавлат Бегалиевич Алиев “Жамият демократлашувининг маънавий, ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий муаммолари” йўналишидаги  илмий мактаб яратган  етакчи файласуф олим ҳисобланади. Ушбу йирик мактабда  профессор Б.Б. Алиев 2 та фан доктори, 8 та фан номзодларига илмий раҳбарлик  қилиб, илмий педагогик кадрлар тайёрлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Профессор Б.Б. Алиев ҳозирги кунда 301 дан ортиқ  умумий ҳажми 241  б. т. дан иборат илмий ишларни эълон қилиб, шундан 12 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 6 таси илмий монография  ҳамда рисолалар бўлиб, улар асосан Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш, миллий ғоя, миллий ўзликни англаш, миллий тараққиёт, маънавий юксалиш, ижтимоий ҳамкорлик, баркамол авлод каби сиёсий-фалсафий долзарб муаммоларга бағишланган илмий ишлари нуфузли халқаро ва республика нашриётларида чоп этилган.

Шу билан бирга профессор Б.Б. Алиев яратган дарслик ва ўқув қўлланмалар билан Ўзбекистонда миллий иқтисодчи кадрлар тайёрлаш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни  амалиётга жорий этишда улкан  ҳисса қўшиб келмоқда.