Эълонлар

01.04.2012 - 17:18

2012 йил 31 март куни Гарвард университетининг (АҚШ) профессори Рустам Маратович Ибрагимов ташрифи муносабати билан илмий семинар ташкил этилди. 

Илмий семинарда ТДИУ стажёр-тадқиқотчи-изланувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари ва университетнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

01.04.2012 - 17:10

2012 йил 30 март куни “ЎЗИНТЕРИМПЕКС”  ДАТСКда  Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Маркетинг” (ТИФ) таълим йўналиши иқтидорли талабалари учун “Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо фаолиятида экспорт сиёсатини такомиллаштириш” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

30.03.2012 - 19:21

2012 йил 30 мартда Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Туризм” кафедраси ҳамда “Ўзбектуризм” МК қошидаги республика илмий-ўқув консалтинг маркази билан ҳамкорликда “Туризм соҳаси учун кадрларни тайёрлаш ва уларни иш билан таъминлаш масалалари” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди.

29.03.2012 - 20:38

Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаётига, оилаларга ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда. Миллий маънавиятимизга зид бундай хуружларга қарши курашиш бугунги куннинг долзарб муаммоларга айланмоқда.

29.03.2012 - 20:34

Университетимиз дунёнинг турли давлатларидаги халқаро ташкилотлар ва институтлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб улар билан доимий тарзда тажриба алмашиб келадилар.

2012 йил 29 март куни Ҳиндистон молия институти ректор ўринбосари,  профессор Аман Агарвал (Aman Agarwal) Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ташриф буюрди.  

29.03.2012 - 20:30

Мамлакатимизда истиқлол йилларида “Таълимга эътибор — келажакка эътибор” тамойили негизида улкан ислоҳотлар амалга оширилди.

Пировардида юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари учун бугун барча имкониятлар, шарт-шароитлар яратилди. Бунда Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида ҳаётга татбиқ этилган ўзбек таълим модели ҳал қилувчи роль ўйнади, албатта.

28.03.2012 - 20:18

Республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган маърузасидаги устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда университетимизда 2012 йил 27 март куни университет талабаларининг “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш йўллари” мавзусида илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

26.03.2012 - 14:53

2012 йил 24 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети қошидаги “Иқтидорли талабалар” клубининг навбатдаги илмий семинари бўлиб ўтди.

18.03.2012 - 14:53

2012 йилнинг 17 март куни университетнинг АРМ маркази мажлислар залида университет катта илмий-ходим-изланувчилари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларининг навбатдаги илмий семинарини бўлиб ўтди. Унда Иқтисодиёт вазирлиги Монетар кўрсаткичлар ва пул агрегатлари прогнози ва мониторинги  бўлими бошлиғи и.ф.н., доц. Набихўжаев Аббос Абдупаттахович иштирок этди. 

18.03.2012 - 14:46

2012 йил 16 март куни университет 1 биноси 134-хонасида “Магистратура” бўлимида фаолият юритаётган “Ёш олимлар кенгаши” томонидан ташкил этилган навбатдаги баҳс-мунозара йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда университет Илмий ишлар проректори проф. Б.А. Бегалов, “Магистратура” бўлими бошлиғи доц. Р. Хакимов, университет “Ёш олимлар кенгаши” раиси проф. Д. Қосимова, “Ахборот технологиялар маркази” директори доц. А. Қобулов ҳамда кенгаш аъзолари иштирок этдилар.

Pages